ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Франция президенти Эммануэл Макронда Россия ва Украина ўртасида воситачи ролини ўйнаш учун ҳақиқий ирода йўқ. Бу ҳақда Европарламент депутати Флориан Филиппо РИА Новостига берган интервюсида маълум қилди.
Флориан Филиппонинг фикрича, Франция президентининг қайси сўзлари ҳақиқат ва қайсиси ёлғон эканлигини ҳеч қачон тушуниб бўлмайди.
“Менимча, Макронда бундай ролни (Россия Федерацияси ва Украина ўртасида воситачи – таҳр.) ўйнашга ҳақиқий иродаси йўқ. Мен Макроннинг комедиячи эканлигига ишонаман: унинг айтганларидан нима ҳақиқат ва нима ёлғон эканлигини ҳеч қачон тушуна олмайсиз. Бугун у битта нарсани айтиши мумкин, эртага эса - ҳаммаси аксинча. У жиддий эмас”, — деди Филиппо.
Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Макрон ва Россия президенти Владимир Путин олти марта мулоқот қилган. Бир сафар Германия канцлери Олаф Шольц ҳам мулоқотда иштирок этган.