Бахтиёр Саидов Михаил Швыдкой билан учрашди

Учрашувда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ҳам иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой билан учрашди.
Учрашувда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ҳам иштирок этди.

“Ўзбекистон ва Россия ўртасида маданият, таълим ва туризм каби соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдик”, - деб изоҳ қолдирган Бахтиёр Саидов.

Эслатиб ўтамиз, 16 март куни Тошкентда фаолият юритаётган МГИМО ҳамда Герцен номидаги Россия олий таълим муассасалари филиалларида Россия ва Ўзбекистоннинг олий таълим соҳаси мутахассислари, ОТМ профессор ўқитувчилари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтган эди.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон Россия ОТМларининг 14та филиаллари фаолият юритмоқда. Уларда 7,5 минг тнафар талабалар таъҳсил олмоқда. Россияда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 63 минг кишини ташкил қилади.