ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Украинада можаро бошлангандан буён 100 мингдан зиёд, жумладан, энг тажрибали аскар ва зобитлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Politico” газетаси америкалик амалдорлар ҳисоб-китобларига таянган ҳолда ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Киев Артёмовскда кўп аскар йўқотган. Шу боис АҚШ ҳозир зудлик билан Украинага техника жўнатмоқда ва тезлаштирилган суръатларда украиналик ҳарбийларни тайёрламоқда.
Ўтган йил ноябрида Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен “бугунги ҳисоб-китобларга кўра <...> 100 минг ҳарбий ҳалок бўлганини” маълум қилганди. Кейинроқ ҳалок бўлган ва яраланганлар сони ҳақидаги гаплар унинг ёзма равишдаги нутқидан тўлиқ ўчириб ташланганди.
Россия махсус операцияси
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.