Ташқи ишлар вазирлигида МДҲ Ижроия қўмитаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Делегацияга МДҲ Бош котибининг биринчи ўринбосари Леонид Анфимов бошчилик қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Кеча, 15 март куни, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ижроия қўмитаси делегацияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Делегацияга МДҲ Бош котибининг биринчи ўринбосари Леонид Анфимов бошчилик қилди.
Музокараларда Ўзбекистоннинг ушбу тузилма билан ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари, қўшма дастурларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, режалаштирилган кўп томонлама тадбирларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.