ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Бундан 9 йил олдин 2014 йил 16 март куни Қримда умумхалқ референдуми бўлиб ўтган эди.
Унда Ярим орол аҳолиси 2та саволга жавоб берган эди:
1.
Сиз Қримнинг РФ субъекти сифатида Россия билан қайта қўшилиши тарафдоримисиз?2.
Сиз Қрим Республикасининг 1992 йилдаги Конституцияси қайта тикланиши ва Қримнинг Украина таркибида бўлиши тарафдоримисиз?Референдумда сайлов ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 83% иштирок этган ва уларнинг 97 % Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган эди.
Референдум натижаларига кўра, 2014 йилнинг 18 март куни Россия президенти Қрим ярим ороли ва Севастополь шаҳрини Россия субъектлари деб эълон қилди.