ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйинида стадионга югуриб чиққан болакай Suptnik мухбири билан бўлган суҳбатда Файзуллаевнинг футболкасини нима қилишини айтди.
Ҳодиса "Бунёдкор" стадионида 15 март куни бўлиб ўтган AFC ярим финал ўйиндан сўнг содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда бола майдонга югуриб чиққани, стюардлар унинг ортидан қувиб, лекин Акбарни ушлай олмаганини кўриш мумкин. Боланинг кутилмаганда майдонда пайдо бўлиши томошабинлар эътиборини дарҳол ўзига тортди. Болакай стюардни эпчиллик билан четлаб ўтиб, ўзининг 14-рақамли кумири Аббосбек Файзуллаевни қучоқлаб олди.
Эслатиб ўтамиз, AFC U20 турнирининг кеча бўлиб ўтган ярим финал баҳси асосий вақтда ҳисоб 0:0, пеналтилар бўйича эса 3:1 ҳисобида Ўзбекистон жамоаси ғалабаси билан якунланган эди.