ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалий ташрифи якунланди.
Маълумот учун, бугун Анқарада бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон президенти ТДТ доирасида Табиий офатлар мониторинги ва таҳлили марказини тузиш ҳамда уни Тошкентда жойлаштириш ташаббусини илгари сурди.
Шунингдек, Мирзиёев 6 февралда зилзила туфайли талофат кўрган ҳудудлардан ёши улуғ инсонлар ва нуронийларни Ўзбекистонга соғлиқларини тиклаш ва дам олиш ҳамда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий, Баҳоуддин Нақшбанд каби ислом дунёсининг буюк намоёндалари қадамжоларини зиёрат қилишга таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев вылетел из Турции
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳам учрашувлар ўтказди.
Шавкат Мирзиёев вылетел из Турции
© Пресс-служба президента Узбекистана