Санкт-Петербургда миграция масалаларига бағишланган форум ўтказилмоқда

Тадбирларнинг асосий қисми “Экспофорум”да бўлиб ўтади. Форум 15-17 март кунлари ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Санкт-Петербургда кеча, 15 март куни, VII Халқаро меҳнат форуми ўз ишини бошлади. Унда 5000 дан ортиқ делегат ва меҳмонлар иштирок этмоқда. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар берди.
Миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларига бағишланган конференцияда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия парламентлари аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этади.
Бу давлатлар вакиллари меҳнат, бандлик ва меҳнат миграцияси соҳаларидаги масала ва муаммоларни муҳокама қилади.
Тадбирларнинг асосий қисми “Экспофорум”да бўлиб ўтади. Форум 15-17 март кунлари ўтказилади.