Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия нефти етказиб берилади

2023 йилда Россия нефтининг Ўзбекистонга транзит қилинадиган ҳажми 250 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. “КазТрансОйл” АЖ март ойида Қозоғистон орқали Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефтини ташишни режалаштирмоқда.
Қозоғистон компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, нефть Омск-Павлодар-Чимкент йўналиши бўйича ташилади.
Таъкидланишича, 2023 йилда “КазТрансОйл” АЖ нефть қувурлари тармоғи орқали Россия нефтининг Ўзбекистонга транзит қилинадиган ҳажми 250 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда.