ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Кеча Ўзбекистон - Жанубий Корея жамоалари орасида бўлиб ўтган ўйин якунида майдонда қизиқ ҳолат юз берди.
Ёш мухлис бир қанча қўриқчиларни ортда қолдириб, майдонга чиқди ва ўз кумири – Аббосбек Файзуллаевни топди.
Аббосбек Файзуллаев болакайни кўтариб олгунча уни қўйиб юбормади.
Футболчи ёш мухлисга ўз футболкасини совға қилди, ёш мухлис эса кўз ёшларини тийиб тура олмади.
Ўзбекистон - Жанубий Корея жамоалари орасида бўлиб ўтган ўйинда асосий ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. Миллий жамоа пенальтилар сериясида Жанубий Кореядан устун келди. Жанубий Корея битта голни муваффақиятли амалга оширди, Ўзбекистон эса - 3 та. Навбатдаги ўйин - финал ва унда Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди.