Хоккей: Ўзбекистон терма жамоаси ОЧдаги навбатдаги ғалабаси билан пешқадамга айланиб олди

Ўзбекистон терма жамоаси мезбонларига қарши баҳс олиб бориб, 7:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Мўғулистонда ўтаётган ёшлар ўртасидаги хоккей бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир ғалабани қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистон терма жамоаси мезбонларига қарши баҳс олиб бориб, 7:4 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Ушбу ўйиндан сўнг хоккейчилар турнир жадвалида 9 очко билан яққол пешқадамга айланиб олишди.
Ўзбекистон терма жамоаси
4-тур ўйини бугун Таиландга қарши ўтказилади. Агар ушбу баҳсда ҳам спортчилар ғалаба қозонишса, чемпионат ғолиблигини муддатидан аввал расмийлаштиришади.
Ўзбекистон терма жамоаси