Тошкентда Наврўз байрами муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилади — манзил

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида “Баҳор нафаси” байрам тадбирлари ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида “Баҳор нафаси” байрам тадбирлари ўтказилади, дея хабар берди Туризм ва маданий мерос вазирлиги.
Тадбирлар 22 мартгача ҳар куни, 23 мартдан 15 апрелга қадар эса ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари соат 18:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.
Байрам тадбирларида таниқли хонандалар, актёр ва актрисалар, цирк усталари ва бошқа ижодкорлар иштирок этади.
Тадбирлар жойи:
Бектемир туманидаги Маданият марказининг олд майдонида;
Миробод туманидаги “Фурқат” маданият ва истироҳат боғида;
Мирзо Улуғбек туманидаги “Локомотив” маданият ва истироҳат боғида;
Сергели туманидаги “Янги Сергели” маданият ва истироҳат боғида;
Олмазор туманидаги "Беруний" метроси ёнидаги очиқ майдонда;
Учтепа туманидаги “Сеул Эко парк” маданият ва истироҳат боғида;
Чилонзор туманидаги "Magic City";
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида;
Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор Локомотив” маданият ва истироҳат боғида;
Юнусобод туманидаги “Амир Темур” сайилгоҳида (Бродвей);
Яшнобод туманидаги “Ашхобод” сайилгоҳида;
Яккасарой туманидаги “Мовий гумбазлар” сайилгоҳида;
Янгиҳаёт туманидаги “Green park” маданият ва истироҳат боғида.