ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Россия, Хитой ва Эрон 15-19 март кунлари Уммон кўрфазида қўшма ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда Хитой Мудофаа вазирлигига таяниб, РИА Новости ёзмоқда.
“Россия, Хитой, Эрон ва бошқа давлатлар Қуролли кучлари келишувларига мувофиқ, Хитой, Эрон, Россия ва бошқа мамлакатлар ҳарбий-денгиз кучлари Уммон кўрфазида 15 мартдан 19 мартгача “Денгиз хавфсизлик камари-2023” қўшма ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказади”, — дейилади хабарда.
Февраль ойи охирида Ҳинд океанида Россия, Хитой ва Жанубий Африканинг қўшма ҳарбий-денгиз манёврлари бўлиб ўтди. Машғулотлар уч кун давом этди, қуролли кучлар томонидан денгиз нишонига артиллериядан ўқ узилди, қўлга олинган кемани гаровдагилар билан озод қилиш, денгизда ҳалокатга учраган кемага ва сувда сузиб юрган шахсий таркибга ёрдам кўрсатиш бўйича машғулотлар ўтказилди.