ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг таклифига биноан бугун, 15 март куни амалий ташриф билан Анқара шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.
Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.