ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ҳозиргина Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида U20 Осиё Кубогининг ярим финал баҳси якунига етди.
Узбекистан - Южная Корея AFC U20 1/2 финал
Ўзбекистон - Жанубий Корея жамоалари орасида бўлиб ўтган ўйинда асосий ўйин 0:0 ҳисобида якунланди ва ғолибни аниқлаш учун ҳакамлар пенальтилар сериясини белгилашди.
Миллий жамоа пенальтилар сериясида Жанубий Кореядан устун келди. Жанубий Корея биттасини голни муваффақиятли амалга оширди, Ўзбекистон эса - 3 та.
Мухлислар ўйинни тик оёқда кузатди, олқишлар билан футболчиларни қўллаб-қувватлашди.
Навбатдаги ўйин - финал ва унда Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди.