ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Россияда ахборот технологиялари соҳасидаги хорижлик мутахассислар учун ишга жойлашиш ва яшаш гувоҳномасини олиш (ВНЖ) тартиби соддалаштирилди.
“Аккредитациядан ўтган IT-компанияда меҳнат қилаётган хорижлик IT-мутахассис ҳамда унинг оила аъзоларига .... Россия Федерациясида соддалаштирилган тартибда муҳлатсиз яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи тақдим этилди”, - дейилади Россия ИИВ хабарида.
Мутахассис ва унинг оила аъзоларига яшаш гувоҳномасини олиш учун турар жойдаги ИИВнинг миграция масалалари бўлинмаларига мурожаат қилиши, аккредитациядан ўтган IT-компания билан меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартнома, ахборот технологиялари соҳасидаги таълим тўғрисида ҳужжат ҳамда оила аъзолар учун қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари керак. Мурожаатни кўриб чиқиш муддати уч ойни ташкил этади.
Аниқлик киритилишича, аккредитациядан ўтган IT-компаниялар хорижлик мутахассисларни махсус рухсатномасиз жалб қилишлари мумкин.