Вишинский БМТ Хавфсизлик Кенгашида русофобия мавзусида нутқ сўзлайди

Рус тилда ишловчи журналист бўлгани сабабли Украина қамоқхонасида узоқ вақт давомида ўтирган журналист Вышинский БМТ минбаридан нутқ сўзлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси, “Россия сегодня” Халқаро ахборот агентлиги ижрочи директори Кирилл Вишинский БМТ Хавфсизлик кенгашида русофобия мавзусида нутқ сўзлади.
Нью Йоркка жўнаб кетишидан олдин Вқшинский РИА Новостига қуйидагиларни айтиб берган эди. Унинг сўзларига кўра, Украинада ашаддий русофобия 10 йилдан кўпроқ вақт олдин бошланган ва нафақат руслар ва Украинада яшовчи барча русийзабон ва ўзини рус тил ва маданий ҳамжамиятининг бир қисми деб ҳисоблайдиганларга ҳам таъсир қилган.
"Бу Россия фуқаролари ва ўзини рус халқидек ҳис қиладиган бошқа мамлакатлар фуқароларига, бизнинг юртдошларимиз эса - жуда кенг доирадаги одамларга тааллуқлидир. Уларнинг инсониятга қарши нафрат уйғотувчи мафкураси - Россияни алоҳида ўзига хос цивилизация сифатида, рус маданияти, рус тили ва унда сўзларшувчи кишиларни йўқ қилишга қаратилган", - деди Вишинский.
Журналистнинг айтишига кўра, Украина ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланиб келаётган русофобияга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин.

"Украина телевидениесида жонли эфирда намойиш этилаётган русларни, уларнинг болалари ва оила аъзоларини ўлдиришга чақириқлар, рус тилида таълим олишга, русча сўзлашишга қўйилаётган таъқиқлар - буларнинг барчаси узоқ вақтдан бери давом этмоқда. Бунга кўп мисоллар келтирилиши мумкин ", - дея қўшимча қилди Вишинский.

Кирилл Вишинский - Украинанинг Днепропетровск шаҳрида туғилган. 2000 йиллардан у Украинанинг 11-канал ва ICTV телеканалларида ишлаган, "Кўча телевидениеси" телелойиҳаларининг муаллифи, Дмитрий Киселёв билан бирга "Подробно" дастури ва ахборот хизматининг бош муҳаррири бўлган.
2006 йилдан 2014 йилгача у "Россия-1" телеканалида "Вести" дастурида журналист бўлган. 2014 йилда Украинадаги давлат тўнтаришидан кейин у "РИА Новости Украина" порталини бошқарган.
2018 йилнинг 15 май куни Украина Хавфсизлик хизмати “РИА Новости Украина” ахборот агентлиги ходимларига қарши операция ўтказиб, унинг Киевдаги марказий офисида ва бир нечта журналистларнинг хонадонларида тинтув ўтказади ва Вишинскийни "давлатга хиёнат қилишда" гумон қилиб ҳибсга олади. Ҳеч қандай далил ва аниқ айбловларсиз Вишинсикий 2019 йил 28 августига қадар Украина қамоқхонасида ушлаб турилади.