ТОШКEНТ, 14 март – Sputnik. Марат Касем, Sputnik Литва бош муҳаррири, Латвия фуқароси, лекин Москвада яшайди ва ишлайди. Журналист 30 декабрь куни оғир хаста бувисини кўриш учун Ригага жўнаб кетган эди. У ерда Касем санкцияларни бузганлик ва жосусликда айбланиб, махсус хизматлар томонидан ҳибсга олинган.
Касемнинг адвокати унинг гаров эвазига озод этилишини талаб қилган бўлса-да, бироқ 5 январь куни суд уни ҳибсда сақлашга қарор қилган. Кейин эса у Рига марказий қамоқхонасига ўтказилди.
Дастлаб Марат Касем Европа Иттифоқининг Россияга қарши иқтисодий санкцияларини бузиш ва жосусликда айбланган эди.
“Russia Today” медиа гуруҳи раҳбари Дмитрий Киселёв, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ва бошқа расмий ва жамоат арбоблари сўзга чиқиб, журналистни қўллаб-қувватладилар. Москвадаги Латвия элчихонаси яқинида Sputnik Литва бош муҳарририни қўллаб-қувватловчи митинг бўлиб ўтди.
Россиядаги Омбудсман Татьяна Москалькова БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига журналист ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўришни сўраб мурожаат қилди, аммо бу чора самара бермади, Марат Касем қамоқда қолди.
Мария Захарованинг сўзларига кўра, Марат Касем аввалроқ Болтиқбўйи мамлакатлари расмийлари томонидан журналистик фаолияти учун таъқиб қилинаётганидан шикоят қилган.
“Ушбу журналист ўзини таҳдид остида ҳис қилаётганини бир неча бор айтгани учун барча халқаро тузилмалар орқали сўз эркинлиги бўйича ваколатли халқаро ташкилотларни жалб этишни талаб қиламиз”, — деди Россия ТИВ расмий вакили. - Ғарб давлатлари журналистнинг ҳибсга олиниши учун жавобгарликдан қочиб қутула олмайди".
Дмитрий Киселёв таъкидлаганидек, Касемнинг ҳибсга олиниши Латвия расмийларининг Россия билан алоқаси учун қасосидир.
"Россияни аллақачон ёмон отлиқ қилишди, энди у билан ишлаётган ҳамма билан ҳаммани шундай қилишмоқда. Латвия расмийларининг одатий ёндашуви бор - агар қамоққа олишга одам бўлса бас - ЖКда модда топилади", - дея хулоса қилди Киселёв.
Кейинроқ Марат Касемнинг ўзи дўсти Дэги Караевга унга нисбатан 84-модда – иқтисодий санкцияларни бузиш бўйича айблов қўйилганини айтди.
Январь ойи ўрталарида Марат Касемнинг бувиси вафот этди, Марат касалманд бувиси билан учрашиш учун Латвияга келган эди. Кекса аёл набираси ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни кўтага олмади.
Россия расмийларининг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, 18 январь куни Латвия суди журналистнинг шикоятини рад этиб, уни қамоқда қолдирди.
Февраль ойи бошида журналистнинг аҳволи оғирлиги сабабли унга зудлик билан тиббий ёрдам кераклиги маълум бўлди. Маҳбуснинг адвокати айтишига кўра, Латвия қамоқхонасида сақлаш шароитлари Қийноқларнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенциясида назарда тутилган қийноқ шароитларига мос келади. У ердаги антисанитария ва ғайриинсоний шароитлар туфайли Марат Касемнинг аллергияси ва сурункали касалликлари кучайган.
Норозилик намойишларидан сўнг адвокат Марат Касем бир кишилик камерадан оддий камерага ўтказилди. 14 февралга келиб журналист ўзини яхши ҳис қилаётганини, унга дори-дармонлар берилганини, “қаттиқ режимда бир ҳафта ўтгач” тузалиб бораётганини маълум қилди.
Латвия суди 6 март куни Марат Касемнинг апелляциясини яна бир бор рад этди. Sputnik Литва бош муҳаррири Рига марказий қамоқхонасида яна икки ой ўтириши керак бўлади.