ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. ТрАМП (транспорт авиациясининг кўп функцияли платформаси) - Россиянинг янги транспорт дрони ердаги синовлардан ўтди.
Юк ташишга мўлжалланган ушбу учувчисиз аппарат 600 км дан ортиқ масофага 250 кг гача юкни етказиб беришга қодир. Янги дрон сиғими 2650 литр бўлган катта юк бўлимига эга бўлиб, у юкларни маълум бир нуқтада парашют ёрдамида тушириш имконига эга.
Учувчисиз аппаратнинг доимиий тезлиги 195 км/соат, парвоз баландлиги - 3 км. Янги прототипнинг биринчи парвози апрель ойига режалаштирилган.