ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда "Янги Ўзбекистон" нашри хабар берди.
Санжар Мавлонов бу лавозимга 2022 йил 30 апрель куни тайинланганди. Унга қадар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида фаолият олиб борган.
Мавлонов 2006 йил Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани прокуратурасида иш бошлаган. У меҳнат фаолияти давомида прокуратура терговчиси, катта терговчи, катта прокурор лавозимларида ишлаган.