Шавкат Мирзиёев Анқарага ташриф буюради

Туркий давлатлар раҳбарлари фавқулодда офатларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш юзасидан фикр алмашадилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15-16 март кунлари Туркияда бўлиб, Туркий Давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммитида иштирок этади.
2023 йилнинг 16 март куни Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг "Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами" мавзусида навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади.
Ушбу саммит яқинда Туркияда содир бўлган зилзила туфайли юзага келган фавқулодда ҳолатни муҳокама қилиш учун юқори даражали платформа вазифасини ўтайди. Унда ТДТ доирасида табиий офатларни ва фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашадилар.
Саммит доирасида, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.