Россияда мигрантлар учун патент муддати узайтирилиши мумкин

Таъкидланишича, ИИВ патент бериш муддатини 10 кундан 5 кунгача қисқартиришга, шу билан бирга унинг амал қилиш муддатини узайтиришга тайёр.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги президент ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Борис Титовнинг мигрантлар учун меҳнат патентининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги таклифига рози бўлди. Бу ҳақда омбудсман матбуот хизмати хабар берди.

“РФ ИИВ Россия президенти ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Борис Титовнинг чет эл фуқаролари учун меҳнат патентининг амал қилиш муддатини узайтирувчи “Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида” федерал қонунига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифига рози бўлди”, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ИИВ патент бериш муддатини 10 кундан 5 кунгача қисқартиришга, шу билан бирга унинг амал қилиш муддатини узайтиришга тайёр.
Аввалроқ Титов ҳукуматга патентнинг амал қилиш муддатини 12 ойдан 36 ойгача узайтириш таклифини юборган эди.