Ўзбек-тожик чегарасида “Андархон” савдо-логистика маркази очилади

Мажмуада 200 та савдо дўкони, меҳмонхона, банк, логистика маркази ва кафе-ресторанлар хизмат кўрсатиши белгиланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбек-тожик чегарасида “Андархон” савдо-логистика маркази очилади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона қилоятининг Бешариқ туманида Тожикистон билан чегарадаги “Андархон” назорат-ўтказиш пункти ёнидаги майдонда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасига боғлиқ Савдо-логистика марказига тамал тоши қўйилди.
Ўзбек-тожик чегарсида “Андархон” савдо-логистика маркази очилади
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ҳамда Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода иштирок этишди.

"Савдо-логистика маркази 5 гектар майдонда жойлашиши кўзда тутилган. Лойиҳа қурилишига 7,8 миллион доллар миқдорида маҳаллий инвестиция киритилиши режалаштирилган", - дейилади хабарда.

Мажмуада 200 та савдо дўкони, меҳмонхона, банк, логистика маркази ва кафе-ресторанлар хизмат кўрсатиши белгиланган.