ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Украина ҳукумати ҳарбий авиацияни Запороже йўналишига ўтказишни бошлади, деди “Биз Россия билан биргамиз” ҳаракати раиси, Запорожье вилояти маъмурияти аъзоси Владимир Рогов РИА Новостига.
Роговнинг сўзларига кўра, гап собиқ Варшава шартномаси мамлакатлари томонидан Украинага норасмий равишда берилган, шунингдек, америкаликлар томонидан Афғонистондан олиб чиқилган совет қирувчи самолётлари ва вертолётлари ҳақида кетмоқда.
Февраль ойи ўрталаридан бошлаб Запорожье вилояти ҳукумати мустаҳкамланган ҳудудлар қурилиши ва ўз чегаралари яқинида Украина қўшинлари тўпланганини қайд этмоқда. Гуруҳнинг сони аллақачон 40 минг кишига етган. Роговнинг айтишига кўра, Киев Азов денгизигача булган ҳудудни эгаллаб, Қримгача қуруқликдаги йўлакни кесиб ташламоқчи.
Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг ҳужуми барглар пайдо бўлганда, яъни март-апрель ойларида бошланиши мумкин, бироқ минтақа ҳужумни қайтаришга тайёр.
2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган референдум натижасида Запорожье вилояти Россия Федерациясининг субъектига айланди. Киев ушбу референдум натижаларини тан олмайди ва ҳудудни ўққа тутишда давом этмоқда. Запорожье вилоятининг 70% дан ортиғи ҳозир Россия назорати остида, Украина қўшинлари вилоят маркази - Запорожье шаҳрини ушлаб турибди.