ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Киев 2014 йилдан кейин Москва билан муносабатларни нормал ривожлантириш тарафдори бўлганларни жисмоний йўқ қилишни бошланди, деди Россия президенти Владимир Путин, Улан-Удэ шаҳрида. РИА Новости хабарига асосан.
"2014 йилдан кейин Россия билан нормал муносабатларни ривожлантириш тарафдори бўлганларнинг барчасини жисмоний йўқ қилиш бошланди – жамоат арбоблари, журналистлар кўчада ўлдирилди. Одессадаги Касаба уюшмалари уйида содир бўлган воқеани эслайлик, у ерда одамлар тириклайин ёқиб юборилган эди", - деди Путин.
Россия президентининг айтишига кўра, Украинада миллатчилик узоқ вақтдан бери Ғарб томонидан тарбиялаб келинган.
"Украинага алоҳида роль берилди, чунки бу тарихан содир бўлган, энди мен нима учун бу содир бўлганини батафсил баён қилмайман, лекин 19-асрдан бошлаб миллатчилик Ғарб томондан, аввал Польша, кейин эса Австрия-Венгрия томонидан. Улар Россияни кучсизлантиришга уринишган ҳолда Украинани ундан ажратиб олишга уриндилар. Миллатчилик уруғини сепдилар ва улар чуқур илдиз отди”, - деди Путин Улан-Удэ авиация заводи ишчилари билан учрашувда.
Унинг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Адолф Гитлер ва нацистлар билан ҳамкорлик қилган Украиналик сотқинлар Европа, АҚШ ва Канадага олиб кетилган.
Президентнинг айтишига кўра, буларнинг барчаси Россияга қарши куч яратиш мақсадида амалга оширилган.
“Ва, албатта, бу Россияга қарши база эди ва улар аста-секин Украинадан озиқлана бошладилар, ривожлана бошладилар, антиРоссияни ярата бошладилар”, - дея қўшимча қилди Путин.
Россия президентининг айтишига кўра, 2014 йилда Украинада ноқонуний давлат тўнтариши содир бўлганидан сўнг Россия узоқ вақт янги ҳукумат билан муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилган, лекин бунинг иложи бўлмаган.