Россиянинг Ғарбий ҳарбий округи артиллериячилари ҳар кун Украина Қуролли кучларининг позициялари, ҳарбий инфратузилмаси ва жанговар техникасига кенг кўламли зарба беришмоқда. Зарба беришда, жумладан, залп билан ўт очувчи "Торнадо-Г" лардан фойдаланишмоқда.
2022 йил 24 февралидан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.