Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Солнцепёк” Украина қўшинлари позициясига қандай зарба беряпти – видео

ТОС-1А "Солнцепёк" - Россиянинг энг кучли қуролларидан бири.
Sputnik
Оғир ўтсочар ТОС-1А "Солнцепёк" қуроллари махсус ҳарбий операция чоғида термобарик снарядлар билан Украина Қуролли кучларининг мустаҳкамланган позицияларига зарба берди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
Маълум қилинишича, украиналик миллатчилар ўрмондаги таянч пунктлари пана жойларида беркинишга уринишган. Аммо Россиянинг разведкачи дронлари душманнинг ҳаракатларини пайқаган ва дарҳол "Солнцепёк"ни унга йўналтирган. Натижада нишонлар юқори аниқликдаги зарба билан яксон қилинган.
ТОС-1А "Солнцепёк" - Россиянинг энг кучли қуролларидан бири бўлиб, тизим пиёда ва зирҳли техникани қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.
У 24 та 220 миллиметрли термобарик ва ёндирувчи снаядлар билан жиҳозланган бўлиб, 600 метрдан 10 км гача зарба бериш қувватига эга. Термобарик снарядлар газсимон булут ҳосил қилади ва уни портлатиб юборади. Натижада қисқа вақт ичида атрофдаги бутун кислород ёниб кетади. Зарба берилган ҳудудда ҳаво ҳарорати ва босими кескин кўтарилади.
Шу сабабли “Солнцепёк”дан ҳатто бино ичида ҳам омон қолиш имкони камаяди.
2022 йил 24 февралидан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.