Шавкат Мирзиёев "Термиз" полигонида тактик ўқув-машғулотларни кузатди - фото

Президентга жанговар тайёргарлик машғулотлари, мобил-техник таъмирлаш имкониятлари ва қўмондонлик-бошқарув пункти фаолияти намойиш этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти ва Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг даги взводларидан бирига ташриф буюрди.
Бу ерда президент чегарани қўриқлашда қўлланилаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни кўздан кечирди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи “Термиз” дала ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг баталион тактик ўқувини кузатди.
Олий Бош Қўмондонга намойиш этилган ўқув-машғулотлар жаҳонда кузатилаётган ҳарбий ҳаракатлар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўтказилди.
Хусусан, президентга 20 дан ортиқ ўқув жойларидаги жанговар тайёргарлик машғулотлари, дала шароитида мобил техник-таъмирлаш заводининг имкониятлари, қўмондонлик бошқарув пункти фаолияти намойиш этилди, - дейилади хабарда.
1 / 17
2 / 17
3 / 17
4 / 17
5 / 17
6 / 17
7 / 17
8 / 17
9 / 17
10 / 17
11 / 17
12 / 17
13 / 17
14 / 17
15 / 17
16 / 17
17 / 17
Маълумот учун, Ўзбекистон Қуролли кучларида сўнгги йилларда қўшин турларининг қўлланилиш тактикаси ва стратегияси такомиллаштирилди.
"Хусусан, бўлинмалар ҳамкорлигини ташкил этиш, жанговар ҳаракатлар ва операцияларни учувчисиз учиш аппаратлари, авиация ва артиллерия имкониятларидан фойдаланган ҳолда олиб боришнинг замонавий тажрибаси амалиётга жорий этилди", - дейилади хабарда.
“Термиз” дала полигони - Ўзбекистон ҳудудидаги энг замонавий полигонлардан бири бўлиб, бу ерда Қуролли Кучлар шахсий таркибининг дала шароитида жанговар билим, кўникма ва руҳий тайёргарлигини ошириш, тактик ўқувларни ўтказиш ҳамда ҳарбий санъат соҳасида изланишлар олиб боришучун барча шароитлар яратилган.