Самарқанд ва Шаҳрисабз ўртасида “Афросиёб” поезди қатнови йўлга қўйилади

Бу йўналишдаги “Афросиёб” поезди ҳаракати 20 мартдан бошлаб ҳар куни амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. “Ўзтемирйўлйўловчи” Шаҳрисабз—Самарқанд—Шаҳрисабз йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати қўйилишини маълум қилди.
Маълум қилинишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу йўналишдаги “Афросиёб” поезди ҳаракати 20 мартдан бошлаб ҳар куни амалга оширилади.
Поездлар ҳаракат жадвали қуйидагича:
7-сонли Шаҳрисабз—Самарқанд йўналиши: Шаҳрисабздан соат 07:03 да жўнаб, Самарқандга соат 10:54 да етиб боради.
8-сонли Самарқанд—Шаҳрисабз йўналиши: Самарқанддан соат 17:52 да жўнаб соат, 21:22 да Шаҳрисабзга етиб боради.