ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Россия терма жамоаси Марказий Осиё Футбол Ассоциациясининг (CAFA) биринчи чемпионатида қатнашади. Бу ҳақда РИА Новостига Тожикистон Футбол федерацияси матбуот хизмати раҳбари Фариддун Салиев маълум қилди.
“Футбол бўйича Россия эркаклар миллий жамоаси (CAFA) биринчи чемпионатида қатнашади. Гуруҳ босқичи ўйинларини Тошкент ва Бишкекда ўтказиш режалаштирилмоқда”, - деди Салиев.
CAFA га Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Чемпионат 9 июндан 21 июнгача бўлиб ўтади