Қозоғистонда бузилган автобусдан 63 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида носозлик туфайли ҳаракатдан тўхтаган автобусдан 63 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг 63 нафар фуқароси Ақтўбе вилоятида бузилган автобусдан олиб чиқилди, деб хабар берди Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Маълум қилинишича, 12 март куни Ақтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 112-назорат пультига Айтекеби туманидаги Қорабутоқ-Қўстанай автомобиль йўлининг 144-бўлимида автобус носозлик туфайли тўхтаб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг чақирув жойига қутқарувчилар ва техникалар жўнатилган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида Ўзбекистоннинг 63 нафар фуқароси Айтекеби туманидаги мактабга жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирида ҳам Ақтўбе вилояти йўлларида қолиб кетган ўзбекистонликлар эвакуация қилинганди.