ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Туркия ва Суриядаги вайронкор зилзилалардан сўнг Ўзбекистон Россиянинг зилзилага чидамли биноларни лойиҳалаш ва қуриш тажрибасига қизиқиши мумкин. Бу ҳақда Давлат думаси депутати Владимир Ресин Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.
“Ўзбекистон Россиянинг зилзилага чидамли биноларни қуриш ва лойиҳалаш бўйича тажрибасига қизиқиши мумкин. Туркиядаги зилзиладан сўнг анча катта майдонда такрорий силкинишлар хавфи сақланиб қолмоқда”, - деган Ресин.
Депутатнинг сўзларига кўра, икки давлат СССР давридан буён ўз қурилиш мажмуаларини муваффақиятли ривожлантириб келмоқда.
Шунингдек, у Москва ва Россиянинг бошқа ҳудудларида ишлаётган ўзбекистонлик қурувчиларнинг ролини алоҳида таъкидлади.
Ресин ва Асадов икки томонлама асосда ҳам, халқаро платформаларда ҳам Россия-Ўзбекистон парламентлараро мулоқотининг фаол ривожланишини алоҳида муҳокама қилди.