Мирзиёев “Ўзбекистон ким томонда?” деган саволга жавоб берди – видео

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон ким томонда?" деган саволга жавоб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон ким томонда?" деган саволга жавоб берди.

“Жавобим битта: миллатим, халқим томондаман, буюк Ўзбекистонимнинг манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман, деб жавоб бераман”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бугун Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этмоқда.
Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган.