ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Буюк Британия маданият вазирининг (унинг исми Люси Фрейзер) Париж Олимпиадасининг бош ҳомийларига йўллаган мактубидан маълум бўлишича, вазир хоним “Россия ва Беларусь учун спорт ва сиёсат бир-бири билан чамбарчас боғлиқ” эканлигини билади ва у “Россия ва Беларусь режимларига ўзларини ташвиқот қилиши учун спортдан фойдаланишга йўл қўймаслик" учун қўлидан келган барча ишни
қилишга тайёр. Шу ерда одамнинг кулгиси келади, чунки роппа-роса 43 йил олдин Британия ҳукуматининг ўзи “спорт ва сиёсатни чамбарчас боғлаб қўйиб”, 1980 йилда Москвада бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида Қиролича зоти Олияларининг халқига иштирок этишини тақиқлаган эди. Лондон ва Вашингтон (дуэтда, бирга иш юритиш яхши бўлаётган бўлса, таркибни ўзгартиришмайди) СССР ўзининг жанубий чегараларини ҳимоя қилишга қарор қилганидан ва Афғонистонга қўшин юборганидан эътироз билдирган. Бу норозилик ҳақида бутун дунёга жар солинган эди, гарчи бундан олдин инглизларнинг ўзи Афғонистонни ўнлаб йиллар кезиб юрган, кейин эса қувиб чиқарилган эди. У ерда америкаликлар ҳам қочиб кетишди, лекин кейинрок, бизнинг кўз ўнгимизда.
Кўпчилик “люси фрейзерлар”га ёқадими ёки йўқми – Олимпия ўйинлари иштирокчиси стадионга чиққанда нафақат баркамол ва кучли ўзини, балким ўз миллати, халқи, маданияти, тарихи ва анъаналарини, яъни ўз ватанининг тимсолларини ҳам ифодалайди.
Ғарб тушунчасидаги муттаҳамлик сиёсатини эмас.
Фрейзер, тўғридан-тўғри “катта хўжайинлар”га мурожаат қилиб нишонга урдим, деб ўйламоқда. “Катта хўжайинлар” - бу ХОҚ раҳбарияти эмас. Булар Олимпиада ўйинлари учун пул тўлаётганлар. Coca-Cola, Intel, Samsung, Visa каби компаниялар. Уларга компания логотиплари гўзал ва кучли спортчилар фонида милтиллаши жуда ёқади. “Катта хўжайинлар” эса, Фрейзер хоним фикрича, Россия ва Беларусь спортчиларини Париж Олимпиадасида қатнашишини бутунлай таъқиқлаш учун ХОҚқа босим ўтказиши мумкин ва лозим.
Томошабинлар шаҳар бўйлаб қандай ҳаракатланиши ҳам номаълум, чунки метро – муаммо, ер устидаги транспортда бундан ҳам катта муаммолар бор, бош стадион таъмирланиш учун ёпилган ва у ерда нима содир бўлаётгани ҳақида хабар берилмаяпти. Stade de France ни талабга жавоб берадиган ҳолатга келтириш учун вақт етадими ёки йўқми номаълум. Тушлик танаффуслари, узоқ муддатли таътиллар, чалкаш логистика, қиммат энергия ва қурилишда ишлашга тайёр инсонлар сони камлиги сабабли пайдо бўлаётган шубҳалар табиийдир.
Ҳомий жамоанинг “катта хўжайинлари” француз ишчиларини қўллаб-қўллаб-қувватлаш учун енг шимариб ишга киришишлари даргумон.
Забардаст иштирокчилар қатнашадиган, яъни жонли эфир пайтида энг катта аудиторияни тўплайдиган спорт турлари бўйича кучли бўлган рус ва белорус олимпиячиларни кўп йиллардан буён бир нечта стулда ўтириб келаётган ХОҚ албатта чақиришни хоҳлайди. Лекин инглизлар ва уларнинг кирдикорлари билан жанжаллашишни хоҳламайди. Шунинг учун, катта эҳтимол билан, ХОҚ ҳомийлар жамоасидаги “катта хўжайинлар” қабул қиладиган қарорга бўйсунади.
Аммо бу ерда энди биз учун савол пайдо бўлади. Катта спортнинг қадрияти ва асосий ғоялари бўлган - фидойилик, ғалаба қозониш истаги ва ушбу йўлда тўкилган терлар ва қонлар энди ахлат қутисига, балким айнан ўша француз ахлат қутисига аллақачон улоқтирилганни ва Париж каламушларига ем бўлганини кўриб турибмиз.
Ғалаба қозонилган тақдирда ҳам на Россиянинг байроғи кўтариладиган, на мадҳияси янграйдиган, нима қилсак ҳам биз доим "қандайдир шубҳали руслар” бўлиб кўринадиган жойга бориш арзийдими? Балки ўйлаб кўрармиз? Балки бундан кўра уйда қолган яхшироқдир? Ташкилотчилар ва иштирокчиларни, уларнинг севимли спорт турига айланган – каламуш пойгаларида қолдирган ҳолда.