ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Ўзбекистонда 31 мартдан сўнг 2010 йилга қадар берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг амал қилиш муддати тугайди.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш учун ҳудудий ЙҲХБ ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш кифоя.
Қуйида янги намнунадаги гувоҳнома олиш мумкин бўлган ДХМ манзиллари:
Андижон тумани — Куйганёр шаҳарчаси, Байналминал кўчаси, 1-уй
Наманган шаҳри — Хўжаев кўчаси, 38
Марғилон шаҳри — Б.Нақшбандий кўчаси, 214Б
Фарғона шаҳри — Фарғона, Марғилоний кўчаси, 17
Қўқон шаҳри — А.Навоий кўчаси, 205-уй
Жиззах шаҳри — Навоий кўчаси, 4/4
Самарқанд шаҳри — Амир Темур кўчаси, 152
Қарши шаҳри — Мустақиллик шоҳ кўчаси, 50
Шаҳрисабз тумани — Шаҳрисабз, Ипак Йўли кўчаси, 2
Навоий шаҳри — С.Айний кўчаси, 27-уй
Қоракўл тумани — Қоракўл, Хўжалар даҳаси, 36
Бухоро шаҳри — Б. Нақшбанд кўчаси, 168-уй
Хива шаҳри — Буюк йўл кўчаси, 34-уй
Гулистон шаҳри — Ўзбекистон кўчаси, 2 А-уй.
Термиз шаҳри — А. Навоий кўчаси, 41З уй
Нукус шаҳри — Қорақалпоғистон кўчаси, 35А
Оҳангарон шаҳри — Амир Темур кўчаси, 15
Зангиота тумани — Эшонгузар қурғони, Ойбек кўчаси, 8-уй
Тошкентдаги шаҳри бўйича:
Шайхонтоҳур тумани — Туркқўрғон кўчаси, 1-уй
Учтепа тумани — Фарҳод кўчаси, 21
Чилонзор тумани — Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7Г
Миробод тумани — Амир Темур шоҳ кўчаси, 31
Мирзо Улуғбек тумани — Қаландар кўчаси, 2
Яккасарой тумани — Шота Руставели кўчаси, 85
Олмазор тумани — Соғбон кўчаси, 44
Яшнобод тумани — Махтумқули кўчаси, 1/4
Сергели тумани — Обиҳаёт кўчаси, 3А
Юнусобод тумани — Боғишамол кўчаси, 110
Гувоҳномани алмаштириш муддатлари:
️2010 йилгача берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
️2010–2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
️2013–2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
️2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
️️Эслатиб ўтамиз, вақтида янгиланмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Ҳукумати томонидан 2020, 2021 ва 2022 йиллар давомида ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатлари бир неча маротаба узайтирилган эди. Шунга қарамасдан 3 миллионга яқин ҳайдовчилар (2022 йил) эски намунадаги гувоҳномалардан фойдаланмоқда.