Эрон президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди

Бахтиёр Саидов Иброҳим Раисий билан учрашувда Ўзбекистон президентининг саломини етказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Эрон президенти Иброҳим Раисий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Саидов Telegram каналида маълум қилди.
Встреча и.о. министра иностранных дел Узбекистана Бахтиёра Саидова с президентом Ирана
“Учрашувда Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдик. Ишончимиз комилки, ҳамкасбим, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллаҳиён Жаноби Олийлари билан биргаликда ҳамкорлигимиз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш бўйича барча зарур чораларни кўрамиз”, - деб ёзади Саидов.
Встреча и.о. министра иностранных дел Узбекистана Бахтиёра Саидова с президентом Ирана
Эслатиб ўтамиз, Эрон пойтахти Теҳронда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган бизнес-форум бўлиб ўтганди.