Тошкент вилоятидан Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилди

Тошкент вилояти Бўка туманидан тухумсимон 2 та хум ва 2 та Тошкент воҳасининг ўрта асрларга оид археологик ёдгорликларига тегишли ашёлар топилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Бўкадан Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилди. У қадимги юнон анъанасига мос равишда ишланган, дея хабар берди Маданий мерос агентлиги.
Тошкент вилояти Бўка туманидан тухумсимон 2 та хум ва 2 та Тошкент воҳасининг ўрта асрларга оид археологик ёдгорликларига тегишли ашёлар топилди.
Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси
“Топилган тарихий ашёлар орасида сиртига аёл қиёфаси бўрттириб гавдалантирилган тошбақасимон кўза ноёбдир. Бундай идиш Тошкент вилоятида илк бор топилди. У қадимги юнон анъанасига мос равишда ишланган”, дейилади хабарда.
Айтилишича, бу қадимги Чоч-Тошкент ҳудудига салавкийлар саркардаси Демодамнинг (милоддан аввалги III аср) келиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Идишда юнон маъбудасининг тасвири ўз аксини топган. Худди шундай қиёфа Туркияда милоддан аввалги II асрда қурилган Аполлон ибодатхонасида ҳам бор.