Судан Россия билан тўғридан-тўғри рейслар тикланишини истайди – элчи

Таъкидланишича, бу икки томонлама муносабатларга ижобий таъсир қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Хартум Россия билан тўғридан-тўғри рейсларни қайтаришни истайди, деди Суданнинг Москвадаги элчиси Муҳаммад Элғазали Элтижани Сирража РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.
“Совет даврида бизда тўғридан-тўғри рейслар мавжуд эди, “Аэрофлот” Суданга учиб, мамлакат аэропортидан бошқа мамлакатларга ташриф буюриш учун хаб сифатида фойдаланган. Умид қиламанки, Россия Федерацияси ва Судан ўртасидаги тўғридан-тўғри рейслар билан боғлиқ бу масала қайта кўриб чиқилади ва тўғридан-тўғри рейслар очилади”, - деди Сирража.
Унинг қўшимча қилишича, бу икки томонлама муносабатларга ижобий таъсир қилади.
“Аммо биз Россия томони билан бу масалани ҳали муҳокама қилганимиз йўқ”, - дея хулоса қилди дипломатик миссия раҳбари.
Москва ва Хартум ўртасида тўғридан-тўғри рейслар XX асрнинг иккинчи ярмида очиқ бўлган. Ҳозирда мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри рейслар мавжуд эмас.