Тошкентда халқаро марафон қандай ўтказилди — видео

Марафонда қатнашиш учун 20 дан ортиқ давлатдан 5 500 иштирокчи рўйхатдан ўтган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Бугун, 12 март куни пойтахтда V Тошкент халқаро марафони ўтказилди.
Унда қатнашиш учун 20 дан ортиқ давлатдан 5 500 иштирокчи рўйхатдан ўтган.
Маълумотларга кўра, ғолиблар пул мукофоти билан тақдирланади. Умумий сумма 259 млн 720 минг сўмни ташкил этади.
Ушбу марафон профессионал спортчиларга Париж-2024 Олимпиадаси учун йўлланма ҳам беради.
Марафоннинг ёрқин дақиқаларини Sputnik видеосида томоша қилинг.