ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Кеча, 11 март куни футбол бўйича U-20 Осиё чемпионатининг чорак финал ўйинлари ўтказилди.
Унда Ўзбекистон жамоаси Австралия вакиллари билан куч синашди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Қўшимча дақиқаларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Шундан сўнг жамоалар пенальтилар сериясига таклиф қилинди.
Пенальтилар сериясида Ўзбекистон Австралияни 5:4 ҳисобида ютди.
Шу тариқа жамоа 2023 йил 20 майдан 11 июнгача Индонезияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.