Зироат Мирзиёева экофаоллар билан биргаликда дарахт экди — фото

"Замин" фонди шаҳарни кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Зироат Мирзиёева экофаоллар билан биргаликда Анҳор канали бўйида чинор, эман, қайин, заранг ва шумтол дарахтларини экишди. Бу ҳақда "Замин" фонди хабар берди.
"Замин" фонди шаҳарни кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттирмоқда.
Қайд этилишича, "Яшил замин" лойиҳаси доирасида Тошкентдаги яшил ҳудудлар майдони баҳор мавсумида жами 4,6 гектарга кенгаяди.
Бугун "Яшил замин" лойиҳаси доирасида Янгиҳаёт туманининг 8-мавзесида дарахт ва буталар экишни режалаштирган.
Экофаоллар ва кўнгиллилар билан биргаликда 2,6 гектар майдонда каштан, эман, заранг, шумтол, ҳинд сирени, лаванда ва атиргуллар экилади.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7