Яқин ойларда Украинада ўқ-дорилар тугайди — Америка разведкачиси

Америка разведкачиси: Ғарб қанча уринмасин, ўқ-дорилар етишмаслиги учун ҳеч нарса қила олмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Яқин ойларда Украинада ўқ-дорилар тугайди, бу эса унинг якуний мағлубиятига олиб келади. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг истеъфодаги разведкачиси Скотт Риттер маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

“Ғарб қанча уринмасин, ўқ-дорилар етишмаслиги учун ҳеч нарса қила олмайди.Украинада бу ёзда ўқ-дорилар тугайди ва бу содир бўлганда ҳаммаси тугайди”, — деди у.

Февраль ойида Риттер шу йилнинг октябрига қадар Украина Қуролли кучлари таслим бўлишини башорат қилган эди. Унинг фикрича, Киев режими ёз ўрталарига қадар Ғарб техникасини олишни тўхтатади ва кузда мағлуб бўлади.
Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегорнинг фикрича, АҚШ президенти Жо Байден Украинада йўл қўйган хатосини тан олиши ва Москва билан тинчлик келишувига рози бўлиши керак, акс ҳолда Россия армияси Днепрдан ўтиб, Киевни эгаллаб олади.