ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Хивада Ўрта Осиёнинг биринчи фото ва кино тасвирчиси Худойберган Девоновга бағишланган экспозиция иш бошлади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Хиванинг Ичан қалъасида Худойберган Девонов ҳаёти ҳамда ижодига бағишланган янгиланган экспозицияси очилди. Экспозициядан Девонов иш фаолиятида қўллаган ўша даврга оид ускуналар, тарихдан ҳикоя қилувчи фотосуратлар ва бошқа нодир экспонатлар ўрин олган.
Хива
© Маданий мерос агентлиги
Айтилишича, ҳозирда “Ичан - Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси жамоаси томонидан янги сайёҳлик мавсумини муваффақиятли ўтказиш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хива
© Маданий мерос агентлиги
Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар нафақат тарихий обидалар, музей бўлимларидаги экспозицияларни томоша қилишлари, балки санъаткорлар ижросидаги концерт томошаларидан ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин.
Хива
© Маданий мерос агентлиги
Маълумот учун, Худойберган Девонов 1879 йилда Хивада туғилган. У 1908 йилда Хиваликлар делегацияси таркибида Санкт-Петербург шаҳрига йўл олади. Ёш фотосуратчи Россия пойтахтида икки ой қолиб кетади. Шунингдек, Москвада фотография ва кинематография сирларини чуқур ўрганади. Кинокамера, фото ва кинотасмалар захирасини сотиб олади. Ватанга қайтгач у Марказий Осиёдаги биринчи фото-кинолабораторияни ташкил этади.