ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. "Шаҳрисабз — Самарқанд — Шаҳрисабз" йўналишида тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қўйилди, дея хабар берди “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 20 мартдан бошлаб ҳар куни янги 07/08-сонли "Шаҳрисабз — Самарқанд — Шаҳрисабз" йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилади.
Ҳаракат жадвали қуйидагича:
7-сонли "Шаҳрисабз — Самарқанд" йўналиши: Шаҳрисабз соат 07:03 — Самарқанд соат 10:54.
8-сонли "Самарқанд — Шаҳрисабз" йўналиши: Самарқанд соат 17:52 —Шаҳрисабз соат 21:22.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Шаҳрисабз – Қарши – Самарқанд” йўналишига электр поезди қўйилиб, йўловчи оқими оширилиши маълум қилинган эди.