ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Россиянинг сўнгги атом сув ости кемалари АҚШга жиддий хавф туғдирмоқда. Бу ҳақда АҚШ денгиз ҳарбий коллежи профессори Майкл Петерсен Newsweek нашрига берган интервюсида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Хитойнинг ҳаво ва сув уруши нуқтаи назаридан каттароқ ва эҳтимол кўпроқ қобилиятли денгиз флоти мавжуд. Аммо ер ости уруши нуқтаи назаридан, Россия Қўшма Штатлар олдида турган муҳим муаммодир ", - деди у.
Профессорнинг сўзларига кўра, Россиянинг сўнгги сув ости кемалари, жумладан, "Северодвинск" ҳам АҚШ ва Европа мамлакатлари қирғоқларида кўзга ташлана бошлаган ва бу хавотир уйғотмоқда.
“Америкаликлар Россия ядро сув ости кемалари АҚШ қирғоқлари, Ўрта ер денгизи ва Европанинг бошқа чекка ҳудудларида жойлаштирилаётгани ҳақида далилларга эга”, деди Петерсен.
К-560 "Северодвинск" — тўртинчи авлод рус кўп мақсадли ядро сув ости кемаси. У 885 "Ясень" асосий лойиҳаси бўйича қурилган ва Шимолий флотнинг 11-сув ости дивизияси таркибига киради.