ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Россия Давлат думасининг Қрим вилояти депутати Леонид Ивлев Франция президенти Эммануэл Макронни тарих сабоқларини унутмасликка ва Россия армияси Парижга қандай кириб келганини эслашга чақирди, дея хабар берди РИА Новости.
Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон Париж ва Лондон яқин келажакда Киев қўшинларига қарши ҳужумга ўтишда ёрдам бериш ниятида эканини айтганди.
“Бир йилдан кейин рус армияси 1814 йил 31 мартда Наполеоннинг ўша пайтда енгилмасдек кўринган армиясини мағлуб этиб, Парижга кириб келганига 210 йил тўлади. Ушбу ғалаба учун бутун рус халқи бирлашди. Демак, Макрон тарихни яхши билиши керак. Россия қўшинлари Парижда бўлганидан тарихий сабоқ олсин ва Россия ҳар қандай қудратли армияни мағлуб этишга қодир эканини бутун умрга эслаб қолсин”, — деди Ивлев РИА Новости агентлигига.
Унинг сўзларига кўра, Париж қўлга киритилгач, Россия тарих йўналишини ўзгартириб, энг қудратли ва адолатли давлатга айланди.
"Биз халқнинг бу жасорати хотирасини жонлантиришга мажбурмиз ва Макрон тарих сабоқларини эслаб қолсин. Ёд олсин ва бошқа ҳеч қачон хато қилмайди", деб таъкидлади депутат.