Ўзбекистон Қозоғистон билан олий таълим соҳасида ҳамкорлик қилади

Мазкур битим 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистон билан олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Таъкидланишича, “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Қозоғистон Республикаси ўртасида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди.
Битим 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.