Мажбурий ижро бюросига директор тайинланди

Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Мажбурий ижро бюросига директор тайинланди, дея хабар берди Бош прокуратура.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эминович Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.
Музаффар Эгамбердиев тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.