Умумхалқ ҳашари 18 мартга кўчирилди

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра умумхалқ ҳашари 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида 2023 йил 11 март куни белгиланган умумхалқ хайрия ҳашари 2023 йил 18 март санасига кўчирилди, деб хабар қилмоқда ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 март № 111 – F Фармойишига кўра, 2023 йилнинг 11 март куни мамлакатимизда “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида ўтиши белгиланган умумхалқ хайрия ҳашари 2023 йилнинг 18 март санасига кўчирилди, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтаимз, умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойини таъмирлаб бериш, 12 минг гектарга яқин майдонни ободонлаштириш, 1300 километрдан зиёд ариқ ва лотокларни тозалаш, қабристон ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш, бир миллион тупга яқин манзарали ва 500 минг тупдан зиёд мевали дарахт кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган.