ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистонда шиналарни қайта ишлаш корхонаси очилиши режалаштирилмоқда. Корхона Германия компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилади, дея хабар берди “Дунё”АА.
Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консуллиги дипломатлари Германиянинг "Мatteco GmbH" компанияси раҳбари Бернд Криег ва "Selfus" компанияси раҳбари Алек Лури билан учрашув ўтказишди.
Музокаралар чоғида Германия ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, шиналарни йиғиш ва утилизация қилиш тизимини яратишга қизиқиш билдиришди.
"Selfus" компанияси раҳбари Алек Лури қайта ишланган шиналардан қуёш панеллари, пол қопламалари, томчилатиб суғориш шланглари остига ўрнатиш ва тупроқ эрозиясидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган тизимларнинг бир қисми сифатида "геогридлар" ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкинлигини билдирди.
Корхона шиналарни йиғиш ва утилизация қилиш, қайта ишланган маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича тўлиқ циклга эга бўлади.
Музокаралар натижасида томонлар ушбу лойиҳани Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича келишувга эришишди. Энди хорижий компаниялар раҳбарлари Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун республикага ташриф буюришади.